Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг иш фаолияти !
5 Feb 2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги “Ахоли муаммолари билан ишлашда маҳалла Институтининг мавқеини тубдан ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5700 Фармонига асосан Маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлашда кекса авлод вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг нафақадаги ходимларининг бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш мақсадида «Кексалар маслаҳати» гуруҳларини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф қўллаб-қувватланиб “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ташкил этилди ва рўйхатлари шакллантирилди. Бу рўйхатларга ўз фаолиятларини ҳуқуқ-тартибот органларида хизматларини олиб борган катта хаёт тажрибасига эга бўлган, хозирда жамиятда фаол бўлган фахрийлар киритилган. «Кексалар маслаҳати» гуруҳлари томонидан маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш мақсадида тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари ўтказилиб ижрога қаратилмоқда. Шундай тадбирлардан бири бугун Сергели тумани Иттифок МФЙ биносида кексалар маслаҳати гуруҳи хамда профилактика инспекторлари билан хамкорликда “Менинг махаламда жиноят содир булмаслиги керак” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Маҳаллада истиқомат қилаётган нотинч-ноқобил оилалар, тушкун кайфиятда бўлган фуқаролар обрўли, бой ҳаёт тажрибасига эга бўлган кекса авлод вакилларига бириктирилиб амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.16.png

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 17

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech